24 Май 2023 йил 425

Ҳодиса жойини кўздан кечириш мобайнида олинган қўл бармоқ излари орқали жиноят содир этган шахс аниқланди  

2023 йилнинг 15 май куни Андижон шаҳрида яшовчи фуқаро б.Р, Андижон вилояти ИИБнинг “102” рақамига хабар бериб, ўзининг яшаш хонадонига номаълум шахслар ғайриқонуний равишда кириб, 20.000.000 сўм пулларини ўғирлаб кетганлигини маълум қилган.

Ушбу ўғирлик ҳолати юзасидан Андижон шаҳри бўйича ИИО ФМБ катта эксперт-криминалисти томонидан ҳодиса жойини кўздан кечириш мобайнида қўл бармоқ излари аниқланиб олинган.

Олинган қўл бармоқ излари Андижон вилояти ИИБ Эксперт-криминалистика марказининг автоматлаштирилган дактилоскопик таққослаш тизими баъзасидан текширилганида, ушбу қўл бармоқ излари Жалақудуқ туманида яшовчи М.д томонидан қолдирилганлиги аниқланди.  

Ҳозирда мазкур ўғирлик жинояти юзасидан М.д.га нисбатан Андижон шаҳри бўйича ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати

 

 

Text to speech