15 Сентябр 2023 йил 9940

Хонобод шаҳрида ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликни олдини олиш юзасидан кенг қамровли профилактик тадбирлар олиб борилмоқда

Хонобод шаҳрида сектор раҳбарлари бошчилигида маҳаллаларда фаолиятини олиб бораётган «Бешлик» аъзолари иштирокида ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликни олдини олиш бўйича профилактик тадбирлар ўтказилмоқда.

Жараёнда маҳаллалар, меҳнат жамоалари ва таълим муассасаларида амалга оширилаётган ишлар таҳлил этилиб, қайд этилган жиноят ва ҳуқуқбузарликлар атрофлича муҳокама қилинди. Кўнгилсизликларни олдини олиш бўйича чора-тадбирлар белгиланди.

Шунингдек, мулоқотлар давомида ҳудудда ижтимоий-маънавий барқарорликни таъминлаш, нотинч оилалардаги муҳитни соғломлаштириш, ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликни барвақт олдини олиш, ва ички ишлар органларининг профилактик ҳисобида турган шахсларни доимий бандлигини таъминлаш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech