26 Январ 2024 йил
1175
Хотин-қизлар томонидан содир этилаётган жиноятлар таҳлили юзасидан муҳокама йиғилиши ўтказилди
Пахтаобод тумани ҳокимлигида маҳаллаларда фаолият юритиб келаётган хотин-қизлар фаоллари, отинойилар, профилактика инспекторлари иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди.
Тадбирдан кўзланган асосий мақсад, хотин-қизлар томонидан содир этилаётган жиноятларни таҳлил этиш, юзага келиши мумкин бўлган қонунбузарликларнинг олдини олишга қаратилган бўлиб, аёллар ўртасидаги бу каби салбий ҳолатларга йўл қўймаслик борасида аниқ таклиф ва фикрлар билдирилиб, зарур чора-тадбирлар белгиланди.
Шунингдек, пробация гуруҳида турувчи хотин-қизларни жамиятнинг фаол аъзосига айлантириш борасида ҳам алоҳида тўхталиб ўтилди.
Тадбирда туман ҳокими Шоядбек Бабаев ва туман ИИБ бошлиғи Ф. Давроновлар иштирок этдилар.
Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати