“Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси куни” муносабати билан Андижон шаҳри бўйича ИИОФМБ томонидан бошқа ҳамкор ташкилотларни жалб этган ҳолда кенг қамровли профилактик тадбирлар ўтказилди
“Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси куни” тадбирига миллий гвардия, маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш бўлими, ёшлар иттифоқи, соғлиқни сақлаш бўлими, бандликка кўмаклашиш маркази, шаҳар электр тармоқлари бўлими, ДСЭНМ, газ идораси, сув оқава, диний идора, ўзини-ўзи бошқариш органлари ва кенг жамоатчилик вакиллари жалб этилди.
Андижон шаҳри бўйича ИИОФМБ саф майдонида Андижон шаҳар ҳокими Ғ.Ғ.Абдурахмонов, ИИОФМБ бошлиғи подполковник Ш.Х.Назиров ҳамда шаҳар прокурори ўринбосари Д.К.Рахмоновлар бошчилигида тадбирга жалб этилган ходимлар ва жамоатчилик вакиллари билан хизмат олди йўриқномаси ўтказилиб, тақсимот асосида ҳудудларга жалб этилди.
Тадбирлар давомида “Обод маҳалла-хавфсиз маҳалла” тамойили, "фуқаробай", "маҳаллабай", "хавфсиз хонадон", "хавфсиз ҳовли" тизими доирасида Андижон шаҳар сектор раҳбарлари, ҳокимлик, прокуратура, давлат солиқ ҳамда ИИОФМБ масъул раҳбарлари томонидан жойларга чиқилиб, 1 минг 340 та хонадоннинг муаммолари ўрганилди.
Андижон шаҳар ҳудудида жойлашган қўп қаватли уйларда яшовчи фуқаролар ўртасида хонадонларни қаровсиз қолдирмаслик, кузатув камералари билан жиҳозлаш, қўриқлаш пультига улаш бўйича ўтказилган тушунтириш-тарғибот ишлари натижасида жами 2 та хонадон ҳамда 3 та объектлар қўриқлаш пультига уланиб, 6 та кузатув камералари ўрнатилди.
Маҳалла ҳудудида жойлашган 164 та кўнгилочар, савдо ва бошқа маиший хизмат кўрсатиш объектлари ҳамда корхона, ташкилотларнинг эгалари билан профилактик суҳбатлар ўтказилди.
Жойларда танжароҳати билан боғлиқ жиноятларни олдини олиш борасида 83 маротаба "ТИҒ" тадбирлари ўтказилиб, 4 нафар шахсдан 4 дона тиғли буюмлар далилий ашё сифатида баённома орқали расмийлаштириб олинди.
Андижон шаҳрида ов қуролига эга бўлган 15 нафар шахслар текширилиб, қуролларни сақланиши ва рўйхатдан ўтганлиги ўрганилди. Ўрганиш давомида ов қуролларининг сақланиши билан боғлиқ ҳуқуқбузарликлар аниқланмади.
Профилактик ҳисобда турган, гиёҳвандликка ҳамда ичкиликка ружу қўйган шахслар билан профилактик суҳбатлар ўтказилди.
Ўтказилган тадбир давомида жами 61 та шундан, 10 та ажрим ёқасига келган оилалар, 69 та жанжалкаш оилалар, 3 та жанжалкаш қўни-қўшнилар, 5 та турмуш ўртоғи узоқ муддатга кетган оилалар, 48 та соғлиқни сақлаш ҳисобидаги шахсларнинг оилалари, 3 та шаръий никоҳ асосида яшаётган оилалар ҳамда 11 та ижарада яшаётган оилалар ўрганилиб профилактик суҳбатлар олиб борилди.
Бундан ташқари, оила турмуш доирасида содир этилган ҳуқуқбузарлик юзасидан маҳалла фаоллари билан ҳамкорликда йиғилиш муҳокамалар ўтказилиб, 3 та оилаларнинг жанжалларига барҳам берилди ҳамда ушбу оилаларнинг ажралиб кетишидан сақлаб қолиниши таъминланди.
Муқаддам судланган шахслар томонидан жиноят ва ҳуқуқбузарликлар содир этилишини олдини олиш мақсадида маъмурий назорат остига тушувчи 1 нафар муқаддам судланган шахсга нисбатан жиноят ишлари бўйича Андижон шаҳар суди томонидан 6 ой муддатга маъмурий назорат ўрнатилди.
Андижон шаҳар, Янги турмуш МФЙ ҳудудида жойлашган А.Навоий истироҳат богида ота-онаси назоратисиз бемақсад юрган 3 нафар вояга етмаганлар шахслар аниқланиб, уларни вилоят ИИБ ВЕИХЁКМ марказига жойлаштирилди.
Андижон шаҳар прокурорининг ўринбосари Д.К.Рахмонов, шаҳар ИИОФМБ бошлиғининг ўринбосари Б.Э.Арсланов ҳамда тиббиёт институти мутасаддилари томонидан “профилактика куни” муносабати билан Тиббиёт институти талабалари ва уларнинг ота-оналари иштирокида жиноят ва ҳуқуқбузарликларни барвақт олдини олиш юзасидан профилактик суҳбат ўтказилиб, уларга зарур йўриқномалар берилди.
"Ҳуқуқ ва мажбуриятларингизни биласизми" мавзусида фуқаролар ўртасида 2 маротаба тушунтириш-огоҳлантириш ва тарғибот тадбирлари ташкил этилди.
Ижтимоий аҳволи оғир бўлган, тиббий ёрдамга муҳтож бўлган шахсларни яшаш хонадонларига ташриф буюрилиб, зарур ижтимоий тиббий ёрдамлар кўрсатилди.
Жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларни барвақт олдини олиш борасида кенг қамровли “Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси куни” тадбирлари давом эттирилмоқда.
Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати