19 Январ 2023 йил 504

Хўжаобод туманида 50.000 АҚШ долларини ўмарган шахсларга нисбатан жиноят иши қўзғатилди

Фуқаро У.Қ ўзига таниш бўлган К.Ш ва М.У.лар билан жиноий тил бириктиришиб, 2022 йил 28 декабрь куни соат 20:00 ларда Хўжаобод тумани Янги Фарғона МФЙда жойлашган “Миллий таомлар” номли ошхонада Қирғизистон Республикасида яшовчи фуқаро Т.М.нинг қўл сумкасининг ичидаги умумий қиймати 558.000.000 сўмга тенг бўлган 50.000 АҚШ доллари миқдоридаги пулларни ҳамда нархи 600.000 сўмлик 1 дона “Huawei” номли уяли алоқа воситасини яширин равишда олишиб, ҳодиса содир бўлган жойдан қочиб яширинишган. Жиноий йўл билан қўлга киритилган пул маблағлари Андижон ва Фарғона вилоятлари ҳудудларида ўзаро тақсимлаб олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан  Хўжаобод тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов гуруҳи томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169-моддаси 4-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб боришга киришилган.

Жорий йилнинг 5 январь куни У.Қ, К.Ш ва М.У.лар нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169-моддаси 4-қисми “а” банди билан айб эълон қилиниб, уларга нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати  

Text to speech