14 Июн 2023 йил 498

Хўжаобод туманида “гашиш” гиёҳвандлик моддасини сотаётган шахснинг қилмишига чек қўйилди   

Хўжаобод тумани ИИБ ЖҚБ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор-тадбир натижасида Андижон шаҳрида яшовчи У.Ж Мустақилликнинг 27 йиллиги МФЙ ҳудудида оғирлиги 2,37 грамм “гашиш” гиёҳвандлик моддасини 500 минг сўмга сотаётган вақтида далилий ашёлар билан қўлга олинди. 

Мазкур ҳолат юзасидан Хўжаобод тумани ИИБ ҳузуридаги тергов гуруҳи томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 273-моддаси 5-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, У.Ж процессуал тартибда ушланган.

Эслатиб ўтамиз, Жиноят кодексининг 273-моддаси 5-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс 20 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.

Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech