Хўжаобод туманида гилам тагидан пул ўғирлаган шахсга нисбатан жиноят иши қўзғатилди
Хўжаобод тумани ИИБ ходимлари томонидан олиб борилган тезкор-қидирув ва суриштирув ҳаракатлари натижасида шу йилнинг 3 июль куни соат 14:30 ларда Избоскан туманида яшовчи Ў.М Хўжаобод туманида истиқомат қилувчи М.О.нинг яшаш уйига ғайриқонуний равишда кириб, меҳмонхонасидаги гилам тагида бўлган жами 7.000.000 сўм пулларини ўғирлаб кетганлиги аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан шу йилнинг 14 июль куни Хўжаобод тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169-моддаси 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Ҳурматли фуқаролар, ўз мол-мулкингиз, пул маблағларингизни эҳтиёт қилинг! Бу билан ўғирлик жиноятларининг олдини олишга ҳисса қўшган бўласиз.
Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати