Хўжаобод туманида Пробация ҳисобидаги шахсларнинг оилавий аҳволи ўрганилиб, ижтимоий ёрдамлар кўрсатилди
Хўжаобод тумани ИИБ бошлиғининг биринчи ўринбосари майор Р.Жалолдинов бошчилигида тузилган ишчи гуруҳлар томонидан пробация гуруҳи ҳисобида турган 167 нафар шахсларнинг яшаш ва иш жойларига борилиб, уларнинг хулқ-атвори, турмуш тарзи ўрганилди ҳамда якка тартибдаги тарбиявий профилактик суҳбатлар олиб борилди.
Ўрганишлар давомида уларни қийнаётган турли хил муаммолар юзасидан ҳуқуқий маслаҳатлар бериш, бандлигини таъминлаш ҳамда қайта жиноят содир этишларини барвақт олдини олиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.
Шунингдек, ижтимоий кўмакка эҳтиёжи юқори бўлган назорат остидаги шахсларнинг рўйҳатлари шакллантирилиб, уларга туман ҳокимлиги билан ҳамкорликда зарурий озиқ-овқат маҳсулотлари етказиб берилди.
Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати