6 Феврал 2024 йил 1293

Хўжаобод тумани ИИБ ҳузуридаги тергов гуруҳи томонидан "Ёшларини ҳуқуқий маданиятини юксалтириш" мавзусида туманнинг 18-сонли умумтаълим мактаби ўқувчилари иштирокида давра суҳбати ташкил этилди

Ўқувчи ёшлар билан ўтказилган учрашувда Хўжаобод туманида 2023 йил давомида вояга етмаган мактаб ўқувчилари томонидан содир этилган ўғирлик, талончилик, гиёҳвандлик воситаларини сотиш, транспорт воситасини олиб қочиш, безорилик каби жиноятларнинг келиб чиқиш ва содир этилишига имкон берган омиллар бўйича батафсил маълумотлар берилди.

Шунингдек, ўқувчи-ёшларга бекорчи нарсаларга чалғимасдан, бор куч имкониятларини билим олишга, касб-ҳунар ўрганишга сарфлашлари бўйича ҳам тавсиялар бериб ўтилди.

Бундан ташқари, ҳозирги кунда ёшлар орасида кенг тарқалаётган “Оммавий маданият”, “Кучли таъсир қилувчи дори-воситаларини олиш, сотиш, истеъмол қилиш”, “Интернетнинг ижтимоий тармоқларида ақидапарастлик ғоялари билан йўғрилган диний мазмундаги маърузалар ва видеоларни тарқатиш” каби ҳаракатларнинг ҳуқуқий оқибатлари тушунтирилиб, ёшлар орасида гиёҳвандликка қарши курашиш мавзусида тайёрланган ўқув фильми намойиш этилди.

Ўтказилаётган бу каби тарғибот ишларидан кўзланган асосий мақсад ёшлар ўртасида содир этилиши мумкин бўлган жиноят ва ҳуқуқбузарликларни барвақт олдини олишдир.

Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech