Ички ишлар вазири ўринбосари генерал-майор Бекмурод Абдуллаев бошчилигидаги ишчи гуруҳнинг Андижон вилоятида амалий ёрдам кўрсатиш бўйича ўрганишлари давом этмоқда
Вазир ўринбосари дастлаб, Асака туманидаги Амир Темур маҳалла фуқаролари йиғинида бўлиб, маҳалла еттилиги билан учрашди. Унда маҳаллада жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларни барвақт олдини олиш борасида ҳамкорликда олиб борилаётган ишлар таҳлил қилиниб, масъулларга “маҳаллабай” ҳамда “хонадонбай” ишларни янада кучайтириш бўйича топшириқлар берилди. Шунингдек, туманда йўл-ҳаракати хавфсизлигини таъминлашда амалга оширилган ишлар ва йўл қўйилган камчиликлар муҳокама қилинди.
Кейинги манзил туманнинг "Эргашобод" маҳалла фуқаролар йиғини бўлди. Маълумот ўрнида бу маҳаллада амалга оширилаётган тадбирлар манзарасида Ёшлар саноат ҳудудига кириш кўчасининг 2 километр масофасини шебен қоплама билан таъмирланиши аҳолига қулайликлар яратмоқда. Ушбу ҳудудда вилоят сил касалликлари шифохонасининг жойлашганини инобатга олсак, олиб борилаётган ишлар шифохонага келиб кетувчилар учун ҳам мақбул жараёндир.
Андижон тумани Қумкўча МФЙ ҳудудида жойлашган Андижон вилояти ИИБ ЖХХ ЙҲХБ Эксплутация-монтаж бўлими биноси кўздан кечирилиб, бу жойдаги қурилиш ишлари билан яқиндан танишилди.
Олтинкўл туманининг Ижтимоят МФЙда олиб борилган ўрганишлар давомида сектор раҳбарлари билан маҳалла аҳолисининг фаровонлигини таъминлаш чора-тадбирлари юзасидан суҳбатлашилди. Шу билан бирга, туманда жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларни олдини олиш борасидаги ишлар таҳлил қилинди. Хусусан, йўл-транспорт ҳодисалари билан боғлиқ кўнгилсиз ҳолатларга йўл қўймаслик ва бу борадаги тарғибот ишларини янада кучайтириш бўйича аниқ вазифалар белгилаб берилди. Шунингдек, маҳалланинг Хурзамон кўчасида истиқомат қилувчи дурадгорликлик ортидан яхши даромад топаётган аҳоли вакиллари билан мулоқотлар олиб борилди.
Бундан ташқари, Олтинкўл туманининг Интизом МФЙда оила-турмуш доирасидаги жиноятларни олдини олиш, маҳаллада оилавий тадбиркорликни ривожлантириш ва бу орқали маҳаллани қизил ҳудуддан яшил ҳудудга айлантириш чораларини кўриш юзасидан сектор раҳбарларига топшириқлар берилди.
Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати