Ички ишлар вазири ўринбосари генерал-майор Бекмурод Абдуллаев бошчилигидаги ишчи гуруҳ Андижон вилоятида амалий ёрдам кўрсатиш бўйича ўз ишини бошлади
Дастлаб Вазир ўринбосари, вилоят ИИБ ҳудудида Андижон вилояти ИИБ “Ёшлар билан кўчма сайёр қабул” автобус фаолияти билан танишиб, Жалақудуқ туманига йўл олди.
У ерда Кўтарма МФЙ, Боғ кўчасини 1000 метр йўлини шағаллантириш ва шебеннлаштириш жараёни билан танишиб, Жалақудуқ тумани “Тошлоқ” ва Кўтарма МФЙ маҳалла еттилиги билан учрашди. Учрашувда маҳалла аҳолисининг фаровонлигини таъминлаш чора-тадбирлари юзасидан суҳбатлашилди. Мавжуд имкониятлар ва муаммолар таҳлил қилиниб, масъулларга туманда жиноят ва ҳуқуқбузарликларни олдини олишда ўзаро ҳамкорликни таъминлаш, “маҳаллабай” ҳамда “ҳонадонбай” ишларни ташкил қилиш бўйича топшириқлар берди.
Сўнгра, шу туманда жойлашган 27-сонли мактабга ташриф буюриб, маҳалла фаоллари ва ҳамкор ташкилотлар вакиллари билан учрашди.
Ўрганишлар жойларда давом этмоқда.
Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати