29 Январ 2024 йил 1013

Ички ишлар вазирлиги Академияси профессор-ўқитувчилари томонидан Андижонда жиноятчилик илмий-амалий ёндашувлар асосида таҳлил қилинмоқда

Республика ишчи гуруҳи томонидан Андижон вилоятининг маҳаллаларида ижтимоий-маънавий муҳитни ўрганиш ишлари амалга оширилмоқда. Хусусан, Ички ишлар вазирлиги Академияси профессор-ўқитувчилари томонидан ҳам қизил тоифадаги маҳаллаларда хавфсиз муҳитни яратиш, жиноятчиликни маҳаллабай жиловлаш каби масалалар ўрганилмоқда.

Ишчи гуруҳ аъзолари томонидан Марҳамат туманидаги  Ўзбекистон ва Наврўз, Асака туманидаги Шодлик ва Ибн Сино маҳаллаларида ижтимоий-маънавий муҳитга салбий таъсир кўрсатувчи ҳолатлар, жиноятчиликнинг аҳволи, оила-турмуш доирасидаги ҳамда ёшлар, аёллар томонидан содир этилиши мумкин бўлган жиноятларнинг олдини олиш борасидаги профилактик ишлар илмий-амалий ёндашувлар асосида таҳлил қилинди.  Уларни бартараф этиш бўйича амалий ва услубий ёрдамлар кўрсатилди.

Бундан ташқари, Академия профессор-ўқитувчилари томонидан вилоятнинг туман-шаҳар ички ишлар органлари ҳамда миллий гвардия ўрта бўғин раҳбарларининг сиёсий билимларини янада ошириш бўйича машғулотлар ўтказилди.

Ҳозирда бу каби тадбирлар давом эттирилмоқда.

Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech