13 Феврал 2020 йил 1379

Ички ишлар вазири маслаҳатчиси, генерал-полковник Зокиржон Алматов андижонлик ёшлар билан учрашди

Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг маслаҳатчиси, генерал-полковник Зокиржон Алматов Андижон шаҳрида ёшлар билан учрашди. Тадбирда ички ишлар органларида фаолият олиб бораётган ёш ҳодимлар, ички ишлар вазирлигининг Андижон академик лицейи ўқувчилари, олий ўқув юртлари талабалари, касб-ҳунар коллежлар ва академик лицейларда таҳсил олаётган йигит қизлар, шунингдек, фаҳрийлар иштирок этдилар.  Учрашув аввалида, Президент Шавкат Мирзиёевнинг ёшлар сиёсатида амалга оширилаётган ислоҳотлар, ундаги муаммо ва камчликлар ҳақидаги фикрларидан иборат видеоролик намойиш этилди.

Шундан сўнг генерал-полковник сўзга чиқиб, юртимизда ёшлар таълим тарбиясига қаратилаётган юксак эътибор ва ғамҳўрликлар ҳақида тўҳталди. Шунингдек, вояга етмаганлар ўртасида жиноят ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, экстремизм, терроризм ва гиёҳвандлик каби иллатлар домига тушиб қолмаслик учун нималарга эътибор қаратиш лозимлиги ҳақида ёшларга ўз ўгитларини берди. Ўз тажрибасидан келиб чиқиб, мавзуга оид ҳаётий мисоллар ва ибратли воқеаларни келтирди.

Учрашув ғоят сермазмун, таасуротларга бой ўтди. Ёш ходимлар ҳам сўз олиб, ёшлар ушбу учрашувдан улкан маънавий озуқа олганини келажакда Зокиржон Алматов каби эл-юртга ҳалол ва фидойилик билан хизмат қиладиган инсон бўлиб етишишга интилишларини айтишди. 

Тадбир жараёнида вилоятимизда ёшлар билан ишлашда алоҳида фаоллик кўрсатган ички ишлар органлари ҳодимлари, профилактика инспекторлари, уларнинг ёрдамчилари ҳамда фаҳрийлар Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг буйруғига биноан фахрий ёрлиқ ҳамда қимматбаҳо эсдалик совғалари билан тақдирландилар.

Тадбир таниқли ижодкор, Ўзбекистон халқ артисти Ёдгор Саъдиевнинг дилтортар қўшиқлари билан давом этди.

Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати             

Text to speech