6 Апрел 2022 йил 660

Ички ишлар вазири ўринбосари генерал-майор Баходир Мирзарахимов Андижон вилоятига ташриф буюрди

Жорий йилнинг 6 апрель куни Ички ишлар вазири ўринбосари генерал-майор Баходир Мирзарахимов Андижон вилоятига ташриф буюриб, вилоят ИИБ Транспортда хавфсизликни таъминлаш бошқармасининг капитал таъмирдан чиққан маъмурий биносини тантанали равишда очиб берди. Шунингдек, хизматда фойдаланиш учун хизмат автобуси тақдим этилди.

Ташриф давомида бошқарма навбатчилик қисми ҳамда соҳавий хизматларнинг хизмат, маиший ва хизмат кўрсатиш хоналарида шахсий таркиб учун яратилган шароитлар билан яқиндан танишди.

Бундан ташқари вазир ўринбосари ҳозирги вақтда шиддат билан тезлашиб бораётган ахборотлашув маконида ҳушёрлик ва масъулиятни чуқур англаш, турли нохуш ҳолатлардан шахсий таркибни сергаклик ва огоҳликка чақирди. Вазир ўринбосарининг Андижон вилояти бўйлаб сафари давом этмоқда.

 

Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech