28 Март 2023 йил 569

Ички ишлар вазири ўринбосари ҳарбий қисмга ташриф буюрди

2023 йил 28 март куни Ички ишлар вазири ўринбосари генерал-майор Баходир Мирзарахимов, ИИВ Халқаро аэропортларда хавфсизликни таъминлаш қўшинларига қарашли Андижон вилоятидаги 7255-сонли ҳарбий қисмга ташриф буюрди.

Ташриф давомида ҳарбий қисм шахсий таркиби билан саф майдонида йўриқнома ўтказиб, уларга касб маҳорати, шахсий таркибнинг жанговар хизмати, ҳарбий ва ижро интизомини мутаҳкамлаш, ҳарбий хизматчиларнинг хизмат олиб бориши, ички ва кундалик тартибнинг ташкил этилиши, бевосита командир (бошлиқ)лар ўзининг қўл остидаги шахсий таркибнинг психологик ҳолати, ижтимоий аҳволи бўйича чуқурроқ ўрганиш каби кўрсатмаларни бериб ўтди.

Барча шахсий таркибни олдимизда турган сиёсий тадбир, республикамиз бош қомусига киритилаётган ўзгартиришлар бўйича ўтказилиши кутилаётган умумхалқ овози - референдумда фаол иштирок этишга, сидқидилдан хизматни ўташга чақирди. Шахсий тарибни мусулмонларнинг муқаддас ойи Рамазон билан табриклади.   

Бундан ташқари, муддатли ҳарбий хизматчилар билан суҳбатлашди, моддий база, ётоқхона, ошхона, машғулот хоналарини кўздан кечирди. Ҳарбий қисм раҳбариятига керакли кўрсатмалар бериб ўтди.

Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech