28 Март 2023 йил 760

Ички ишлар вазири ўринбосари ИИВ Қоровул қўшинларига қарашли Андижон вилоятидаги ҳарбий қисм шахсий таркиби билан суҳбатлашди

2023 йил 28 март куни Ички ишлар вазири ўринбосари генерал-майор Баходир Мирзарахимов Ички ишлар вазирлиги Қоровул қўшинларига қарашли андижон вилоятидаги 7553-сонли ҳарбий қисмга ташриф буюрди.

Ташриф давомида ҳарбий қисм ички ва кундалик тартиби, маъмурий ҳудудни қўриқлаш ва ҳимоя қилиш бўйича ҳарбий хизматчиларнинг ҳаракатлари, жанговар ва жисмоний шайлиги кўрилди.

Шунингдек, тергов ҳибсхонасида хизмат ўтаётган ҳарбий хизматчилар томонидан қонунийликка риоя этилишини таъминлаш, интизомни мустаҳкамлаш ва уларнинг ижтимоий ҳимояси бўйича шахсий таркиб билан суҳбатлашди.

Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech