3 Март 2022 йил 420

Ички ишлар вазири ўринбосари Шаҳрихон туманидаги мактаб фаолияти билан яқиндан танишди  

Жорий йилнинг 2 март куни Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг ўринбосари, генерал-майор А.Икрамов бир қатор масъуллар ҳамда тумандаги сектор раҳбарлари билан биргаликда Шаҳрихон туманидаги 39-умумтаълим мактабига ташриф буюрди.

Меҳмонлар мактабда ташкил этилган “Ватанпарварлик бурчаги”, йўл ҳаракати хавфсизлиги, ҳуқуқ-тартибот хоналари, кутубхона билан танишдилар. Бу жараёнда бир гуруҳ ёшлар ҳамда 1 нафар фуқаролиги бўлмаган шахсга Ўзбекистон Республикаси фуқаролигини тасдиқловчи “ID” карталар тантанали тарзда топширилди.

Вазир ўринбосари педагоглар, ўқувчилар билан самимий суҳбат ўтказди. Ижодкор ўқувчиларнинг ижод намуналари барчада катта таассуротлар қолдирди.

 

Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech