7 Апрел 2022 йил 761

Ички ишлар вазири ўринбосари томонидан ўтказилган йиғилишда Андижон вилояти ички ишлар бошқармасига янги ўринбосар тайинланганлиги ўқиб эшиттирилди

Жорий йилнинг 7 апрель куни Ички ишлар вазири ўринбосари генерал-майор Баходир Мирзарахимов Андижон вилояти ички ишлар бошқармасига  ташриф буюрди.

Ташриф давомида Ички ишлар вазири ўринбосари бошқарма навбатчилик қисмида ташкил этилган “Ситуацион марказ” фаолияти ва унинг ишлаш тизими билан яқиндан танишди.

Шунингдек, навбатчилик қисми, ташкил этилган “102” автоматлаштирилган тизими иш фаолияти, ички ишлар, прокуратура, давлат кадастри, геодезия ва картография миллий марказининг маълумотлар базаларини интеграция қилиниши бўйича олиб борилаётган амалий ишлар юзасидан ҳам ахборот берилди.

Бундан ташқари, вазир ўринбосари бошқарма шахсий таркиби билан йиғилиш ўтказди. Мажлисда Ички ишлар вазирининг шахсий таркиб бўйича тегишли буйруғи билан лавозим тайинлови амалга оширилганлигини билдириб, унга кўра Андижон вилояти ички ишлар бошқармаси бошлиғи ўринбосари-Жамоат хавфсизлиги хизмати бошлиғи лавозимига подполковник Исманов Исомиддин Бахриддинович тайинланганлигини ўқиб эшиттирди ҳамда келгусидаги хизмат фаолиятида улкан зафарлар билдириб ўтди.

Шахсий таркиб билан бўлиб ўтган мулоқотда хизмат интизомига қатъий риоя қилиш, коррупция ҳолатларига йўл қўймаслик ҳамда ҳар бир ходим хизмат фаолиятини ватанга садоқат рухида олиб бориши лозимлиги алоҳида таъкидланди.

 

Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech