Ички ишлар вазири ўринбосари генерал-майор Б.Ю.Мирзарахимов Андижон вилояти Транспортда хавфсизликни таъминлаш бошқармаси томонидан амалга оширилаётган ишлар билан яқиндан танишди
2023 йилнинг 28 март куни Ички ишлар вазири ўринбосари генерал-майор Б.Ю.Мирзарахимов департамент тармоқ ички ишлар органлари томонидан хизмат ҳудудларида хавфсизликни таъминлаш, ҳуқуқбузарликларни олдини олиш ва жамоат тартибини сақлаш йўналишлари бўйича амалга оширилаётган ишлар билан яқиндан танишиш мақсадида Андижон вилояти Транспортда хавфсизликни таъминлаш бошқармасига ташриф буюрди.
Дастлаб, жорий йил давомида бошқарма томонидан амалга оширилган ишлар, йўл қўйилган камчиликлар, аниқланган салбий ҳолатлар муҳокамаси юзасидан кун тартибида танқидий йиғилиш ўтказди. Йиғилишда, Вазир ўринбосари дунёдаги геосиёсий вазият, навбатдаги сиёсий тадбир, республикамиз бош қомусига киритилаётган ўзгартиришлар бўйича ўтказилиши белгиланган референдумда фаол иштирок этиш, сидқидилдан дахлдорлик ҳисси билан хизматни ўташ, вилоят ички ишлар органлари билан ҳамкорликда хизматни манзилли ташкил қилиш, ходимларнинг кундалик назоратини таъминлаш масалаларида тўхталиб, бошқарма раҳбариятининг ахборотларини тинглади.
Шундан сўнг инфратузилма объектларида, хусусан, Андижон вокзалида ходимларнинг хизмат жараёни, қўшни Қирғизистон Республикасидан келувчи юк вагонларини назоратини таъминлаш мақсадида Савай–Қорасув темир йўл масофасининг 375 километрида янги қурилаётган “Савай” назорат кўрик пунктини кўздан кечирди.
Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати