3 Март 2022 йил 561

Ички ишлар вазири ўринбосари Шаҳрихонда ёшлар етакчилари билан учрашди

Жорий йилнинг 2 март куни Шаҳрихон туманидаги Чўжа МФЙ ёшлар меҳнат гузарида Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг ўринбосари, генерал-майор А.Икрамов бир қатор масъуллар ҳамда тумандаги сектор раҳбарлари билан биргаликда 76 та МФЙларда фаолият кўрсатаётган ёшлар етакчилари билан учрашув ўтказди.

Унда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 19 январдаги “Маҳаллаларда ёшлар билан ишлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори асосида мамлакатимизда ёшлар билан ишлашнинг янгича бошқарув механизмлари жорий этилгани, мазкур муҳим ҳужжат мазмун-моҳияти ва ундан келиб чиқадиган вазифалар ҳақида атрофлича сўз юритилди.

Мулоқот асносида ёшлар етакчиларининг фикрлари, таклиф-мулоҳазалари тингланди. Самимий руҳда ўтган учрашувда етакчиларнинг ўз фаолиятларига доир саволларига масъул мутасаддилар томонидан жавоблар берилди.

 

Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech