Ички ишлар вазири ўринбосарининг Андижон вилоятидаги сўнги сайёр қабули Бўстон туманида бўлиб ўтди
Президентимиз Шавкат Мирзиёев бошчилигида “Барчаси инсон қадри учун” шиори остида мамлакатмиз бўйлаб аҳолини рози қилишга қаратилган кенг кўламли ишлар амалга оширилиб келинмоқда. Ана шундай ишлар Ички ишлар вазирлиги томонидан ҳам олиб борилмоқда. Жорий йилнинг 20 апрель куни Андижон вилояти Бўстон тумани “Обод” МФЙда ҳудудида жойлашган “Қуёшча” болалар дам олиш оромгоҳида Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг ўринбосари полковник Я.А.Абдулҳақов томонидан сайёр қабул ўтказилди.
Сайёр қабул жараёнида 25 нафар фуқаролар билан бевосита очиқ мулоқот ўтказилди. Фуқаролардан асосан ички ишлар тизимига тааллуқли бўлган суриштирув ва тергов, ID карта олиш, жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилиш, бандлигини таъминлаш, ички ишлар органларига ишга кириш ва шулар каби бошқа масалаларга оид мурожаатлар қабул қилинди.
Қабул жараёнида муаммоларнинг 15 таси жойида ижобий ҳал этилди, 3 тасига қонуний тушунчалар берилди. Қўшимча ўрганиш талаб этиладиган 7 та мурожаатларни кўриб чиқилиши назоратга олинди.
Мурожаатлар қўшимча ўрганиш ва қонуний қарор қабул қилиш учун назоратга олиниб, уларни ҳал этиш бўйича тегишли соҳавий хизмат раҳбарларига зарурий кўрсатма ва топшириқлар берилиб, ижроси алоҳида назоратга олинди.
Сайёр қабул давомида вояга етган ёшларга ID карталар топширилди.
Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати