19 Апрел 2022 йил 417

Ички ишлар вазирининг ўринбосари Андижон вилоятидаги навбатдаги сайёр қабулини Олтинкўл туманида ўтказди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбари томонидан республика ҳудудларида суд-ҳуқуқ масалалари бўйича оммавий сайёр қабуллар ўтказиш тўғрисида берган топшириқларига асосан жорий йилнинг 18 апрель куни Андижон вилояти Олтинкўл тумани Хондибоғи МФЙдагиНавбахор” оромгоҳида Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг ўринбосари полковник Я.А.Абдулҳақов томонидан сайёр қабул ўтказилди.

Қабул жараёнида виртуал ва халқ қабулхоналарига мурожаат қилган ҳамда сайёр қабуллар ҳақида оммавий ахборот воситаларидан ва ижтимоий тармоқлар орқали хабар топган 20 нафар фуқаролар билан бевосита очиқ мулоқот ўтказилди.

Қабулда ижтимоий-ҳуқуқий ва маиший, ишга кириш, суриштирув ва тергов, ID карта олиш, жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилиш масаласида, Ўзбекистон Республикаси фуқаролиги тўғрисида паспортини олиш ва шу каби бошқа масалаларга оид мурожаатлар қабул қилинди.

Сайёр қабул давомида муаммоларнинг 14 таси жойида ижобий ҳал этилди. Қўшимча ўрганиш талаб этиладиган 6 та мурожаатларни кўриб чиқилиши назоратга олинди.

Мурожаатлар қўшимча ўрганиш ва қонуний қарор қабул қилиш учун юритувга олиниб, уларни ҳал этиш бўйича тегишли соҳавий хизмат раҳбарларига зарурий кўрсатма ва топшириқлар берилиб, ижроси алоҳида назоратга олинди.

 

Шунингдек, сайёр қабул давомида 1 нафар шахсга Ўзбекистон Республикаси фуқаролиги берилиб, 6 нафар ёшларга ИД-карталар топширилди.

 

Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech