Ички ишлар Вазирининг ўринбосари бошчилигидаги ишчи гуруҳ бугун Хўжаобод туманида ҳам оммавий сайёр қабул ўтказди
Халқ билан мулоқот тизимини янада такомиллаштириш, аҳоли учун долзарб бўлган муаммоларни тезкор ҳал этиш мақсадида вазирлик – идоралар, секторлар, вилоят ва туманлардаги барча даражадаги ташкилотлар раҳбарлари томонидан жойларда сайёр қабуллар ўтказилиш белгиланган.
Шунга кўра, Тергов департаменти бошлиғининг биринчи ўринбосари Б.Жалолов, Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш департаменти бошлиғи ўринбосари Х.Махсумов ҳамда Вазирлик бошқа таркибий тузилмалари масъул ходимлари томонидан, ҳудудий ички ишлар органлари, вилоят ва тумандаги бошқа мутасадди ташкилотлар раҳбарлари жалб этган ҳолда Хўжаобод тумани “Zamon textile” МЧЖ ҳудудида Хўжаобод, Марҳамат, Жалақудуқ, Булоқбоши, Қўрғонтепа туманлари ва Хонобод шаҳрида яшовчи фуқаролар учун оммавий қабул ўтказилди.
Қабул давомида турли масалаларда 66 та мурожаатлар қабул қилинди. Уларнинг 40 таси бевосита ички ишлар органлари фаолияти билан боғлиқ бўлган мурожаатларни ташкил этди.
Мурожаатларнинг 33 таси ижобий ҳал этилди, 11 таси вилоят халқ қабулхонаси орқали тегишлилиги бўйича кўриб чиқиш учун ваколатли давлат органларига юборилди. Кўриб чиқиш талаб этилган 21 та мурожаатларнинг ижроси назоратга олинди ва 1 та миннатдорчилик маълумот учун қабул қилинди.
Ўтказилган сайёр қабул натижасига кўра 8 нафар пробация ҳисобида турган маҳкумларни жазодан муддатидан олдин озод қилиш масаласидаги мурожаатлари жойида кўриб чиқилиб тегишли судларга тақдимномалар киритилиши таъминланди. 8 нафар фуқароларнинг ишга жойлаштириш масаласидаги мурожаатлари мутасадди ташкилотлар иштирокида ўрганилиб, иш билан таъминланиб, мурожаати ижобий ҳал этилди. 6 нафар фуқаролиги бўлмаган шахсларга Ўзбекистон Республикаси фуқаролиги тўғрисида тан олиш ҳужжатлари расмийлаштирилди. 5 нафар фуқарога шахсини тасдиқловчи ID карталар жойида расмийлаштириб берилди. 2 нафар фуқаронинг тикув машинаси ажратиш ҳақидаги мурожаати жойида ижобий ҳал этилди. 2 нафар фуқароларнинг олий билим юрти ва ўқув курслари ўқиш пуллари мутасадди идоралар томонидан тўлаб берилди. 1 нафар фуқарога даволаниши учун ордер ажратилди. 1 нафар фуқаронинг мурожаати бўйича вояга етмаган, ногирон фарзанди учун ногиронлар аравачаси топширилиб, мурожаат жойида ижобий ҳал этилди.
Сайёр қабуллар давомида аҳоли эътирозларига сабаб бўлаётган тизимли муаммоларни ўрганиш ва ҳал этиш, ҳудудий ички ишлар органларида аҳоли муаммолари ва мурожаатлари билан ишлаш ҳолати ўрганилиб, уларга услубий-амалий ёрдам кўрсатилди. ҳудудий ички ишлар органлари ва таркибий бўлинмалари раҳбарлари иштирокида муҳокама қилиниб, назоратга олинган ҳар бир мурожаатни ўз вақтида, қонун доирасида кўриб чиқилиши юзасидан кўрсатмалар берилди.
Вазирлик таркибий бўлинмалари ваколатига кирадиган ва қўшимча ўрганиш талаб этиладиган масалалар бўйича тегишли масъул ходимларга топшириқлар берилиб, ижроси таъминланди.
Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати