Ички ишлар вазирининг ўринбосари бошчилигидаги ишчи гуруҳ томонидан Андижон туманида вилоятнинг 6 та туман ва шаҳарларида яшовчи фуқаролар учун сайёр қабул ўтказилди
Ўзбекистон Республикаси Президенти администрациясининг 2022 йил 26 сентябрьдаги тегишли топшириғи ҳамда Ички ишлар Вазирининг жорий йилнинг 3 октябрь кунги тегишли фармойиши ижросини таъминлаш мақсадида Ички ишлар Вазирининг ўринбосари, генерал-маёр А.И.Икрамов бошчилигидаги ишчи гуруҳ томонидан 11-12 октябрь кунлари Андижон вилоятида сайёр қабуллар ўтказилиши белгиланган.
Шунга асосан бугун 11 октябрь куни Андижон тумани ҳокимлигида вилоятнинг Андижон шаҳар, Асака, Андижон, Избоскан, Пахтаобод ва Олтинкўл туманлари фуқаролари учун оммавий сайёр қабул бўлиб ўтди.
Сайёр қабулда тегишли мутасадди раҳбарлар ва ташкилотлар раҳбарлари ҳам иштирок этди.
Мазкур қабул жараёнида фуқаролар томонидан 68 та мурожаат келиб тушди. Шундан 24 таси жойида ижобий ҳал этилди. қолган мурожаатлар эса тегишли тартибда рўйхатга олиниб ижро учун йўналтирилди.
Қабул давомида узоқ йиллар давомида фуқаролик паспортини олишни орзу қилиб келаётган 6 нафар шахсларга Ички ишлар Вазирининг ўринбосари генерал-майор А.И.Икрамов томонидан Ўзбекистон Республикаси фуқаролигини тасдиқловчи ID карталари тантанали равишда топширилди.
Бундан ташқари 4 нафар вояга етган ўғил-қизларга биринчи маротаба фуқароликни тасдиқловчи ID карталари берилди.
Қабул давомида Андижон шаҳри, Андижон ва Избоскан тумани ИИБларининг пробация назоратида туриб, қилмишидан чин кўнгилдан пушаймон бўлган ва тузалиш йўлига ўтган 11 нафар шахс муддатидан аввал шартли равишда озод қилинди.
Шунингдек, 2 нафар фуқаронинг мурожаатларини ҳал этиш мақсадида уларга 2 дона ногиронлик аравачалари топширилди.
Навбатдаги сайёр қабул Хўжаобод туманида бўлиб ўтиши режелаштирлаган.
Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати