17 Июн 2023 йил 576

Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги янги жамоатчилик кенгашининг биринчи йиғилиши бўлиб ўтди

Видеоселектор тарзида ўтган ушбу йиғилишда вазирликнинг департамент, бош бошқарма, бўлим бошлиқлари ва уларнинг ўринбосарлари ҳамда бошқа мутасаддилар иштирок этдилар.

Шунингдек, Андижон вилояти ИИБ шахсий соҳавий хизматлар бошлиқлари ва уларнинг ўринбосарлари, бўлим ва бўлинма бошлиқлари, маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш хизматлари барча шахсий таркиби ҳамда жамоатчилик кенгашининг янги аъзолари, оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этдилар.

Йиғилишни Ички ишлар вазирининг ўринбосари А. Икрамов олиб борди ва соҳа ходимлари ўртасида хизмат интизомини мустаҳкамлаш ва маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш бўйича қилинган ишлар юзасидан сўз юритди. Жараёнда вазирлик ҳузурида тузилган янги жамоатчилик кенгашининг раиси Ёдгор Саъдиев, раис ўринбосари Зокиржон Алматовлар сўз олиб, ички ишлар органлари фаолияти устидан самарали жамоатчилик назорати тизимини яратиш ҳамда кенгаш олдида турган вазифалар, ҳуқуқ ва мажбуриятлар хусусида атрофлича фикр-мулоҳазалар билдирдилар.

Жараёнда ҳудудий кенгаш аъзолари вакиллари келгусидаги фаолиятга оид мулоҳаза ва таклифлари билан ўртоқлашдилар. Иштирокчилар ўзаро фикр алмашиб, кўпчиликни қизиқтирган саволларга атрофлича жавоб олдилар.

Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech