Ички ишлар вазирлиги қошидаги ашула ва рақс ансамбли томонидан Андижон шаҳрида хайрия концерти ташкил этилди
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг 2023 йил 13 февралдаги фармойишига асосан, ИИВ Маданият саройи қўшиқ ва рақс ансамблида хизмат қилиб келаётган санъаткор ва хонандалар ҳамда бадиий сўз усталари томонидан Андижон вилояти ички ишлар органлари ходимлари, ҳарбий хизматчилари ва фахрийлари, шунингдек, хизмат вазифасини бажариш вақтида ҳалок бўлган ва ногирон бўлиб қолган ходимларнинг оила аъзоларини мазмунли ҳордиқ чиқаришларини таъминлаш мақсадида, жорий йилнинг 13 май куни Андижон шаҳрида жойлашган "А.Навоий" номли истироҳат боғида концерт дастури ташкил этилди. Ушбу концерт дастури жуда ҳам кўтаринки рухда ўтди.
Концерт дастури якунида хизмат вазифасини бажариш вақтида ҳалок бўлган ва ногирон бўлиб қолган ходимларнинг оила аъзоларига эсдалик совғалари топширилди ҳамда уларнинг кўрсатган қаҳрамонликлари хотирланиб, юксак эътироф этилди.
Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати