4 Май 2023 йил 412

“Ички ишлар ходимларида аффирмация кайфиятини ривожлантиришнинг психологик усуллари” мавзусида семинар-тренинг ўтказилди            

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг 2023 йил 10 март кунги 185-сонли буйруғи ижросини таъминлаш мақсадида аёл ва ёш ходимлар ҳамда Андижон давлат университети Амалий психология йўналиши талабалари ўртасида “Ички ишлар ходимларида аффирмация кайфиятини ривожлантиришнинг психологик усуллари” мавзусида семинар-тренинг ўтказилди.

Семинар-тренинг Андижон вилояти ИИБ Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш хизмати ва Андижон давлат университети психологи Мухторов Отабек Шухратжоновичлар томонидан қизиқарли тарзда ўтказилди.

Тренингда ички ишлар органлари ходимлари шахслараро мулоқотга киришганда ишлатиладиган биринчи сўзлар қанчалик табиий ва тушунарли бўлса, улар билан самимий мулоқот шунчалик тез ўрнатилиши ва осон ривожланиши ходимларга ролли ўйинлар ҳамда ҳаётий мисоллар орқали тушунтирилди.

Машғулот якунида ходимларнинг қизиқтирган саволларига мутахассислар томонидан атрофлича жавоблар берилди.

Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech