9 Ноябр 2021 йил 586

Қидирувдаги шахс Тошкент шаҳри ҳудудидан ушланди

Андижон вилояти ИИБ ЖҚБ ва Олтинкўл тумани ИИБ ЖҚБ ходимлари томонидан олиб борилган тезкор қидирув тадбирлари натижасида, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 166–моддаси (Талончилик) 2-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этиб, тергов органидан яширинганлиги учун   қидирувда бўлган, Андижон тумани яшовчи фуқаро Ю.Э Тошкент шаҳри ҳудудидан ушланди.

Ҳурматли фуқаролар! Қидирувдаги шахслар ҳақида бирор маълумотга эга бўлсангиз, яқин орадаги ички ишлар бўлимларига хабар беринг. Шахсингиз сир сақланиши таъминланади.

 

Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech