Идоралараро республика ишчи гуруҳи Андижон вилоятида ўрганиш ишларини бошлади
Ўзбекистон Республикаси Президенти администрацияси топшириғига асосан, Андижон вилоятида байрам таътили даврида криминоген вазият барқарорлигини таъминлаш ва аҳоли кайфиятига салбий таъсир этувчи омилларни бартараф этиш бўйича Идоралараро республика ишчи гуруҳи Андижон вилоятида ўрганиш ишларини бошлади.
Қўшма фармойишга асосан, Ички ишлар вазирлиги, вилоят ҳуқуқ-тартибот органлари, ҳокимликлар, секторлар, давлат ва жамоат ташкилотларининг вакиллари иштирокида вилоят ИИБда Идоралараро тезкор штаб ҳамда мавжуд туман-шаҳарларнинг ҳар бирида ишчи гуруҳлар ташкил этилди.
Шунингдек, туман ва шаҳар ички ишлар бўлимларида ташкил этилган ишчи гуруҳларнинг фаолиятини жойига чиққан ҳолда ўрганиш, аниқланган камчиликларни бартараф этиш ва яқиндан ёрдам бериш мақсадида Ички ишлар вазирлиги, вилоят ҳокимлиги, Миллий гвардия, Фавқулодда вазиятлар бошқармаси ходимларидан иборат алоҳида ишчи гуруҳлар тузилди.
Ташкил этилган Идоралараро тезкор штаб ва 4 та Алоҳида ишчи гуруҳларнинг барча аъзолари йиғилиб, уларнинг вазифаси бирма-бир тушунтириб берилди.
Ҳозирда Идоралараро республика ишчи гуруҳи томонидан ўрганиш ишлари давом эттирилмоқда.
Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати