5 Январ 2023 йил 354

Идоралараро республика ишчи гуруҳи томонидан Андижон вилоятида ўрганиш ишлари давом эттирилмоқда

Аввал хабар қилинганидек, Ўзбекистон Республикаси Президенти администрацияси топшириғига асосан, Андижон вилоятида байрам таътили даврида криминоген вазият барқарорлигини таъминлаш ва аҳоли кайфиятига салбий таъсир этувчи омилларни бартараф этиш бўйича Идоралараро республика ишчи гуруҳи томонидан ўрганиш ишлари олиб борилмоқда.

Бугун 5 январь куни ИИВ ўринбосари полковник Бекмурод Абдуллаев вилоятнинг Қўрғонтепа туманига ташриф буюрди.

Дастлаб, 24-сонли умумий ўрта таълим мактабининг иситилиш ҳолати текширилди. Маълумот учун ушбу мактаб сиғими 210 нафарга мўлжалланган бўлиб, ҳозирда 30 нафар ўқитувчилар ўқувчиларга таълим бериб келмоқда. Ушбу таълим муассасасида 10 кун муддатда “Йўл ҳаракати хавфсизлиги хонаси”ни ташкил этиш бўйича топшириқлар берилди.

Шунингдек, туманнинг “Қизил-тўқай” маҳалласи фуқаролари, ёши улуғ оқсоқол ва маҳалла фаоллари билан суҳбат ўтказилди.

Ушбу маҳалланинг Қўрғонча кўчасида яшовчи ижтимоий ҳимояга муҳтож фуқаро З.Бойимбетова хонадонига ташриф буюрилиб, яшаш шароити билан яқиндан танишиб чиқилди. Уйни таъмирлаш бўйича муаммони зудлик билан бартараф этиш чораларини кўриш бўйича 3-сектор раҳбарига топшириқ берилди.

Фуқаро З.Бойимбетова кўрсатилган бу каби эътибордан қувончга тўлиб, аввало, Президентимизга,ишчи гуруҳ раҳбарига ўз миннатдорчилигини билдириб ўтди.

Қорасув шаҳар тиббиёт бирлашмаси биносининг иссиқлик даражаси ва у ерда яратилган шароитлар ҳам кўздан кечирилди. Тиббиёт бирлашмаси 3 қаватли, 4 та бўлимдан иборат бўлиб, 39 600 нафар фуқарога хизмат кўрсатади. Бино иситиш тизими 5 та котёл орқали амалга оширилади. Туғуруқ бўлими биносининг иситиш билан боғлиқ муаммолар ўрганилиб, шу жойнинг ўзида ҳал қилиш чоралари кўрилди.

Хусусан, бўлимга янги замонавий кондиционери ўрнатилиб, бино ҳарорати 27 градус кўратилишига эришилди.

Ишчи гуруҳ томонидан ўрганишлар давом этмоқда.

 

Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech