12 Январ 2023 йил 442

Идоралараро республика ишчи гуруҳи томонидан Бўстон ва Шаҳрихон туманларининг марказий деҳқон бозорларидаги нарх-наво ўрганилди

Жорий йилнинг 11 январь куни ИИВ ўринбосари полковник Б.Абдуллаев Бўстон ва Шаҳрихон туманларидаги марказий деҳқон бозорларига ташриф буюриб, нарх-наво назорати ва фуқароларнинг кайфияти билан қизиқди.

Маълумот ўрнида, Шаҳрихон тумани марказий деҳқон бозорида 600 та савдо расталари мавжуд бўлиб, маъмуриятга қарашлик жами 42 нафар ходимлар хизмат олиб бормоқда. Бозорга кунлик аҳоли ташрифи 3 мингдан зиёдни ташкил этмоқда. Вазир ўринбосари мутасадди раҳбарларга бозордаги нарх-навонинг сунъий равишда ошиб кетишига йўл қўймаслик ва бу бўйича доимий назорат олиб бориш бўйича зарур топшириқлар берди.

Шунингдек, ташкил этилган арзонлаштирилган озиқ-овқат ярмаркаси ишчилари билан суҳбатлашилиб, бозор ҳудудига янги қурилаётган автотураргоҳ лойиҳаси билан ҳам танишилди.

Бундан ташқари, "Саховат" кексалар ва ногиронлар учун интернат уйига ҳам борилиб, қариялар ҳолидан хабар олинди.

 

Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Навбатчилик қисми

102

Ишонч телефони

1102

© 2025. Барча хуқуқлар химояланган
Сайт материалларидан фойдаланилганда www.aviib.uz сайти кўрсатилиши шарт
Сайт яратувчиси: Online Service Group
Text to speech

Саҳифадаги хатолар бўйича манзил:

Матн хато билан:

Сизнинг изохингиз ёки тўғри версия: