4 Январ 2023 йил 350

Идоралараро республика ишчи гуруҳининг топшириғига асосан Андижон вилояти ИИБ ЖХХ ЙҲХБ томонидан йўловчи ташиш фаолияти билан шуғулланувчи транспорт ташкилотлари фаолияти ўрганилмоқда

Аввал хабар қилинганидек, Идоралараро республика ишчи гуруҳи Андижон вилоятида ўрганиш ишларини олиб бормоқда. Ишчи гуруҳнинг топшириғига асосан, Андижон вилояти ИИБ ЖХХ ЙҲХБ томонидан йўловчи ташиш фаолияти билан шуғулланувчи транспорт ташкилотлари фаолияти ҳам ўрганилиб, аҳолига хавфсиз ва сифатли транспорт хизмати кўрсатиш, шунингдек, мавжуд камчиликларни бартараф этиш борасида бир қатор тадбирлар амалга оширилмоқда.

Хусусан, жорий йилнинг 3 январь куни вилоят ИИБ ЖХХ ЙҲХБ томонидан Андижон шаҳрида жойлашган “Алпомиш мероси” МЧЖда фаолият юритувчи автобус ҳайдовчилари билан профилактик суҳбатлар ўтказилди. Унда ҳайдовчиларга ҳаракатланиш вақтида тезликни меъёрдан оширмаслик, йўл ҳаракати қоидаларига амал қилган ҳолда хизматни ташкил этиш, йўл ҳақини сунъий оширмаслик, йўловчиларга хушмуомалада бўлиш лозимлиги алоҳида таъкидланди.

Масъуллар томонидан қишки мавсумда автотранспорт воситаларини қандай жиҳозлаш кераклиги, чарчоқ оқибатида ва спиртли ичимлик таъсирида руль бошқарувига ўтирмаслик, йўловчилар хавфсизлигини таъминлаш учун барча зарур чораларни кўриш мақсадга мувофиқ эканлиги етказилди.

Ўтказилган тарғибот тадбирларида йўловчи ташиш билан боғлиқ мавжуд муаммолар ўрганилиб, уларни бартараф этиш чоралари кўрилиши айтилди.

Ҳозирда бу каби профилактик ишлар давом эттирилмоқда.

 

Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech