18 Апрел 2024 йил 1468

ИИВ Шахсий хавфсизлик бош бошқармаси Таълим муассасалари бўйича бўлими ҳамда Андижон вилояти бўйича бошқармаси ходимлари томонидан битирув олди амалиётини ўтаётган курсантлар ва ИИВ Андижон академик лицейи битирувчиларининг ота-оналари билан учрашувлар ташкил этилди

Жорий йилнинг 18 апрель куни Ўзбекистон Республикаси ИИВ Шахсий хавфсизлик бош бошқармаси Таълим муассасалари бўйича бўлими ҳамда Андижон вилояти бўйича бошқармаси ходимлари томонидан вилоят ички ишлар органларида битирув олди амалиётини ўтаётган ИИВ Академияси кундузги таълим 3-босқич курсантлари билан хизмат интизоми ва қонунчиликка тўлиқ риоя этиш ҳамда амалиёт даврида турли кўнгилсиз ҳодисаларга йўл қўймаслик юзасидан йиғилиш ўтказилди.

Йиғилишда курсантларга амалиёт давомида белгилаб берилган вазифаларни тўлиқ ижро этишлари, ўзларига бириктирилган малакали ходимлар ёрдамида етарли амалий кўникмаларни эгаллашлари тўғрисида тушунтиришлар берилди.

Шунингдек, тадбирнинг давоми сифатида ташриф буюрган раҳбарият иштирокида ИИВ андижон академик лицейи 2-босқич битирувчилари ҳамда уларнинг ота-оналари билан учрашув ташкил этилди.

Учрашув давомида ота-оналарга фарзандларининг келгусида олий таълим муассасаларига ўқишга киришлари масаласида турли алдовларга учмасликлари, моддий манфаатлар эвазига фарзандини ўқишга киритиб қўйишини билдираётган фирибгарларга ишонмасликлари, фарзандлари ўзининг билимлари билан синовлар асосида одиллик ва шаффофлик принциплари асосида ўқишга қабул қилинишлари тўғрисида тушунчалар бериб ўтилди.

Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech