19 Апрел 2023 йил 413

ИИВ академик лицейлари ўқувчилари ўртасидаги “Жалолиддин Мангуберди авлодлари” спартакиада мусобақасининг республика босқичига Андижон вилоятида старт берилди  

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазиринингг тегишли буйруғига асосан ИИВ академик лицейлари ўқувчилари ўртасидаги “Жалолиддин Мангуберди авлодлари” спартакиада мусобақасининг республика босқичига Андижон вилоятида старт берилди.

Ушбу мусобақада академик лицей ўқувчилари қуролларни тўлиқсиз қисмларга ажратиш ва йиғиш, турникда тортилиш, қизлар учун комплекс машқлар, жамоавий эстафета ҳамда мини футбол бўйича ўзаро беллашмоқдалар.

Мусобақа шартлари бўйича беллашувлар Андижон вилоятининг Хонобод шаҳрида кўтаринки рухда давом этмоқда.

Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати

 

Text to speech