20 Май 2024 йил 2313

ИИВ Академияси ишчи гуруҳи томонидан “Сайёр – Академия” дастури бўйича Андижон вилояти ички ишлар органларида хизмат қилаётган ходимлар билан сайёр ўқув машғулотлари ўтказилиши бошланди

Ўзбекистон Республикаси ички ишлар органларининг профилактика инспекторлари, тезкор вакил ҳамда терговчи (суриштирувчи)ларининг касбий билим ва кўникмаларини ошириш юзасидан “Сайёр – Академия” дастури бўйича ИИВ Академияси ишчи гуруҳи томонидан Андижон вилояти ички ишлар органларида хизмат қилаётган ходимлар билан сайёр ўқув машғулотлари ўтказилиши бошланди.

Хусусан, ишчи гуруҳ таркибида ташриф буюрган гуруҳ раҳбари полковник Дилшод Файзиев бошчилигида гуруҳ аъзолари подполковник Ёқубжон Фарфиев, подполковник Зиёвиддин Шоумаров ҳамда подполковник Шерзодбек Абдуваҳобовлар томонидан тасдиқланган ўқув дастурига киритилган ва бошқа мавзулар юзасидан кўргазмали тақдимот ҳамда видеодарслар ёрдамида ходимлар билан семинар-тренинг машғулотлари ўтказилди.

Ҳозирда семинар-тренинг машғулотлари давом эттирилмоқда.

Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech