4 Апрел 2024 йил 1306

ИИВ Академияси кундузги таълим шакли курсантлари ва магистратура тингловчилари билан навбатдаги онлайн маҳорат дарси ўтказилди

Ўзбекистон Республикаси ИИВнинг 2021 йил 25 август кунги 298-сон буйруғига асосан, Андижон вилояти ИИБ бошлиғининг ўринбосари подполковник Ж.М.Давронов раислигида ИИВ Академияси кундузги таълим шакли курсантлари ва магистратура тингловчилари билан навбатдаги онлайн маҳорат дарси бўлиб ўтди.

Ўтказилган машғулот давомида Андижон вилояти ИИБнинг бир қатор соҳавий хизматларининг малакали мутахассис ходимлари томонидан Академия курсантлари ва тингловчиларига бугунги кунда жиноят ва ҳуқуқбузарликларни олдини олишда олиб борилаётган амалий чора-тадбирлар тўғрисида тушунчалар берилди.

Маҳорат дарси якунида курсантлар ўзларининг қизиқтирган саволларига малакали амалиётчи ходимлардан жавоблар олдилар.

Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech