ИИВ Академияси профессор-ўқитувчилари ҳамда Андижон вилояти ИИБ вакиллари иштирокида оталиққа олинган мактаб ўқувчилари билан ҳуқуқий тарғибот тадбирлари давом эттирилмоқда
Аввал хабар қилинганидек, Андижон вилоятидаги оталиққа олинган мактабларда юқори синф ўқувчиларининг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини ошириш, уларни қонунга итоаткорлик ва миллий ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, шунингдек, мактаб битирувчиларини олий таълим билан кенг қамров даражасини ошириш ва ўқувчиларни касб-ҳунарга йўналтириш борасида ишларни самарали ташкил этишига ташкилий-методик жиҳатдан кўмаклашиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси ИИВ Академияси профессор-ўқитувчилари ҳамда вилоят ИИБ вакиллари иштирокида шаҳар-туманларда ҳуқуқий тарғибот тадбирлари ўтказилмоқда.
Хусусан, бугун 21 октябрь куни Марҳамат туманидаги 42-сонли ҳамда Асака туманидаги 55-сонли мактабларда тарғибот ишлари амалга оширилди.
Бу каби тадбирлар Андижон вилоятининг бошқа шаҳар-туманларида ҳам давом этмоқда.
Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати