ИИВ Академияси 3-ўқув курси курсантлари ва уларнинг ота-оналари билан учрашув ўтказилди
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 16 августдаги “Ички ишлар органлари ходимларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарори ҳамда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг 2019 йил 30 сентябрдаги “Ички ишлар вазирлиги Академияси курсант ва тингловчиларининг ички ишлар органларида амалиётларини ташкил этиш тўғрисида”ги буйруғи ижросини таъминлаш мақсадида ИИВ Академиясида тайёрланаётган мутахассисликларнинг ўқув режасига мувофиқ, кундузги таълим 3-ўқув курси курсантлари ва уларнинг ота-оналари, фахрийлар, ҳудудий ички ишлар органлари бошлиқларининг, маънавий ва кадрлар билан ишлаш бўйича ўринбосарлари, шунингдек, ИИБ бошлиғининг ўринбосари полковник А.Имяминов иштирокида битирув малакавий иши олди амалиёти бўйича учрашув ўтказилди.
Ўтказилган учрашувда ИИВ Академияси кундузги таълим 3-ўқув курси курсантларининг битирув мавлавий иш олди амалиётлари давомида шахсий автотранспорт воситаларидан фойдаланишлари қатъиян таъқиқланиши, шахсий хавфсизлик чораларига риоя қилишлари, фуқаролар билан мулоқотда одоб-ахлоқ, хизмат интизоми, қонунчиликка қатъиян риоя этишлари, хизмат кийимини кийиш қоидаларига риоя этишлари, бетоб бўлиб қолганида, узрли сабабларга кўра кела олмаганда белгиланган тартибда амалиёт учун масъул раҳбарларга хабар беришлари белгилаб қўйилганлиги алоҳида таъкидлаб ўтилди.
Учрашув якунида ўзининг билими ва намунали ҳулки билан алоҳида ажралиб турган курсантларнинг ота-оналарига ИИВ Академиясининг бошлиғи номидан “Ташаккурнома”лар тантанали равишда топширилди.
Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати