ИИВ Андижон академик лицей ўқувчилари ўртасида "Заковат" интеллектуал ўйини ўтказилди
Жорий йилнинг 14 март куни Ўзбекистон Республикасининг "Ички ишлар органлари тўғрисида"ги қонуни мазмун-моҳиятини ўқувчи-ёшлар ўртасида кенг тарғиб қилиш ҳамда уларнинг мазкур қонун бўйича билимларини янада мустаҳкамлаш мақсадида ИИВ Андижон академик лицей ўқувчилари ўртасида "Заковат" интеллектуал ўйини ўтказилди.
Тадбирда Республика “Заковат интеллектуал клуби” ННТ Андижон вилояти бош координатори A.T.Тешабоев иштирок этиб, ўйинни бошқариб борди. Муросасиз ва қизиқарли кечган баҳсда академик лицейнинг "Курсантлар" жамоаси фахрли биринчи ўринни эгаллаб, биринчи даражали диплом ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирландилар.
Академик лицейда ўтказилаётган бу каби маданий-маърифий тадбирлар ўқувчи-ёшларни билимга чанқоқ, зукко ҳамда ватанпарварлик руҳида камол топишларига хизмат қилади.
Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати