18 Феврал 2023 йил 243

ИИВ Андижон академик лицейи ўқувчилари спортнинг “Усманов Комбат Системс” тури бўйича фахрли биринчи ўринни қўлга киритди

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Андижон академик лицейи ўқувчилари 2023 йилнинг 15-17 февраль кунлари Андижон шаҳрида ўтказилган спортнинг “Усманов Комбат Системс” тури бўйича Ўзбекистон чемпионати мусобақасида муносиб иштирок этиб, юқори натижаларга эришдилар.

Хусусан, Академик лицейнинг 2-босқич ўқувчилари Мирзаев Муслимбек Мавлонжон ўғли 60 кг вазнда шунингдек, 1-босқич ўқувчилари Ирисқулов Шоядбек Ахмаджон ўғли 65 кг вазнда ҳамда Ашуров Элмурод Хайдарали ўғли 71 кг вазнда фахрли биринчи ўринни қўлга киритиб, диплом ва медалларга сазовор бўлдилар.

Республикамизда ўтказилаётган бу каби спорт мусобақалари ўқувчи-ёшларни жисмонан соғлом ва ақлан баркамол бўлиб, Ватанга садоқат руҳида камол топишларига хизмат қилади.

Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech