ИИВ Андижон академик лицейида "Билимлар куни"га бағишланган тадбир бўлиб ўтди
Бугун юртимиз бўйлаб барча ўқув даргоҳларида биринчи қўнғироқ тадбирлари ўтказилди. Хусусан, ИИВ Андижон академик лицейида ҳам ўқув йилининг бошланишига бағишланган тадбир бўлиб ўтди. Тадбирда Андижон вилояти ИИБ бошлиғининг ўринбосари А.Рахманов, ички ишлар бошқармаси масъуллари ҳамда академик лицейга янги қабул қилинган ўқувчиларнинг ота-оналари иштирок этдилар.
Дастлаб, давлатимиз мадҳияси ижро этилди. Шундан сўнг, билим даргоҳига янги қабул қилинган ўқувчиларга омад ва зафарлар тиланиб, Уларга самарали ўқиш, келгусида академик лицейидан ИИВ академиясига ўқишга киришни мақсад қилиб олишлари тўғрисида ҳам муҳим тавсиялар бериб ўтилди.
Тадбир давомида Андижон вилояти ИИБ бошлиғининг маслаҳатчиси О.Юлдашев томонидан ўқувчи ёшларга ички ишлар органларида ишлаш, бу касбнинг машаққатли ва масъулиятли экани тўғрисида ҳаётий мисоллар ёрдамида тушунчалар берилди.
Шундан сўнг тадбир очиб берилди. Академик лицей ўқувчилари томонидан тайёрланган чиқишлар намойиш этилди. Улар томонидан мустақиллик ва ватанни мадҳ этувчи турли куй-қўшиқлар ижро этилди.
Якунда барча ўқувчилар дарс хоналарига йўл олдилар. Синф хоналарида эса “Янги ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз” шиори остида ўқув дарслари ўтказилди. Дарс жараёнларида Андижон вилояти ИИБ бошлиғининг ўринбосари ва масъуллар ҳам иштирок этиб барча ўқувчиларга омад ва зафарлар тиладилар.
Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати