3 Июн 2022 йил 579

ИИВ Андижон Академик лицейида тарғибот тадбирлари ўтказилди

Ички ишлар вазирлиги Андижон Академик лицейининг 300га яқин ўқувчилари иштирокида “Кибержиноятлар бугунги кундаги асосий таҳдидлардан бири” мавзусида тарғибот тадбирлари ўтказилди.

Тадбир давомида Ички ишлар вазирлиги масъул ходимлари томонидан иштирокчиларга Интернетдаги таҳдидларни барвақт олдини олиш бўйича ўқувчи ёшлар учун мўлжалланган тарғибот ишларининг мазмуни ва моҳияти тушунтириб ўтилди.

Шунингдек, қатнашчиларга бугунги кунда дунё миқёсида таҳдид сифатида эътироф этилаётган кибербуллинг, яъни интернетдаги зўравонликлар, ҳақоратлаш, туҳмат ва бошқа ғаразли мақсадларни амалга оширишга қаратилган ҳаракатларнинг зарарли оқибатлари, ундан ҳимояланиш чоралари, шахсий маълумотларни ошкор қилмаслик, «1хбет» каби онлайн қимор ўйинларини ўйнаганлик учун белгиланган жавобгарлик тўғрисида тушунтириб берилди.

 

Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech