ИИВ Андижон академик лицейида Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллудининг 539 йиллигига бағишлаб “Бобур сиймоси ҳамиша барҳаёт!” мавзусида маънавий-маърифий тадбир ўтказилди
Ўзбекистон замини жаҳон илм-фани, маданиятига ва тараққий этишига муносиб ҳисса қўшган забардаст олимларни, буюк санъат ва давлат арбобларини камолга етказган буюк заминдир. Улуғ шоир, давлат арбоби, саркарда Заҳириддин Муҳаммад Бобурнинг бой маънавий мероси асрлар ошсада бутун башариятни ҳайратга солиб, инсонлар қалбига ватанпарварлик, саховат, меҳр-мурувват зиёсини таратиб келмоқда. Юртимизда буюк саркарда – шох ва шоирга мурувват ва эҳтиром кўрсатилиб, у қолдирган бой маънавий-маърифий меросни ўрганиш ва кенг жамоатчиликка, айниқса ёш авлодга унинг тарихий, маданий меросини тарғиб этишга юртимизда ва халқаро миқёсда доим эътибор қаратилиб келинмоқда.
ИИВ Андижон академик лицейи ўқувчи-ёшлари ўртасида ҳам 2022 йил 14 февраль куни Тилларни ўрганиш кафедраси ташаббуси билан буюк саркарда – шох ва шоир, давлат арбоби Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллудининг 539 йиллигига бағишланган маънавий-маърифий, бадиий тадбир бўлиб ўтди. Тадбирда, академик лицейнинг ўқувчиларининг ғазалхонлик баҳслари ва улар томонидан тайёрланган саҳна кўринишлари намойиш этилди.
Андижон академик лицей ўқувчи-ёшлари ўртасида ўтказилаётган мана шундай маънавий-маърифий тадбирлар уларнинг адабиётга бўлган қизиқишларини ортишига ва маънавиятини юксалишига хизмат қилади.
Андижон вилояти ИИБ Ахбоорот хизмати