27 Март 2023 йил 242

ИИВ Андижон академик лицейининг биринчи босқич ўқувчилари ўртасида "Заковат" интеллектуал ўйини ўтказилди

Жорий 25 март куни Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг Андижон академик лицейида "Аниқ ва табиий фанлар" кафедраси томонидан биринчи босқич ўқувчи-ёшлари ўртасида "Заковат" интеллектуал ўйини ўтказилди.

Мазкур тадбирда ўқувчилар ўзларининг аниқ фанлар бўйича билимларини намоён этдилар. Шиддатли бахс-мунозараларга бой бўлган беллашувда 1-босқич 4-гуруҳининг "Ал кимёгар" жамоаси фахрли 1-ўринни, 1-босқич 8-гуруҳининг "Дастурчилар" жамоаси фахрли 2-ўринни, 1-босқич 1-гуруҳининг "Авиценна" жамоаси эса фахрли 3-ўринни эгалладилар.

Академик лицейда ўтказилаётган бу каби маданий-маърифий тадбирлар ўқувчи-ёшларни билимга чанқоқ, зукко ҳамда ватанпарварлик руҳида камол топишларига хизмат қилади.

Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech