9 Январ 2024 йил 2358

ИИВ Андижон академик лицейи ўқувчи-ёшлари "8 январь – Прокуратура органлари ходимлари куни" байрами муносабати билан соҳа эгаларига табрик йўлладилар

"8 январь – Прокуратура органлари ходимлари куни" байрами муносабати билан Андижон вилояти прокуратурасида ташкил этилган тантанали тадбирда ИИВ Андижон академик лицейи ўқувчи-ёшлари ҳам иштирок этдилар.

Улар соҳа эгаларининг адолат ва қонун устуворлигини таъминлаш ҳамда ватанимиз равнақи йўлидаги машаққатларини эътироф этиб, ўзбек, рус ва инглиз тилларида табрик йўлладилар.

Тараққиётимизнинг янги босқичида жамиятда адолатни қарор топтириш, қонунийликни мустаҳкамлаш ҳамда инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилишдек масъулиятли ишларини амалга оширишда Президентимиз таъкидлаганларидек, олийжаноб халқимизнинг ҳақиқий ҳимоячиси, адолат ва қонунийлик посбонлари бўлиб, фақат ва фақат халқ манфаати йўлида оғишмай хизмат қилишларида муваффақиятлар тиладилар.

Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech