31 Октябр 2020 йил 888

ИИВ Андижон академик лицейида янги таҳрирдаги қонун мазмун-моҳиятини ўрганишга қаратилган онлайн тренинг курслари бўлиб ўтмоқда

2020 йил 17 август куни қабул қилинган “Одам савдосига қарши курашиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг янги таҳрирдаги Қонунини мазмун-моҳиятини ўрганиш, Олий Мажлис Сенатининг Одам савдосига ва мажбурий меҳнатга қарши курашиш миллий комиссияси йиғилишининг 2020 йил 13 августдаги 7-сонли баённомасининг тегишли бандлари ҳамда Ички ишлар вазирлиги Кадрлар бош бошармасининг 2020 йил 21 октябрдаги  тегишли кўрсатмаси ижросини таъминлаш мақсадида, Андижон вилояти ИИБ Терроризм ва экстремизга қарши курашиш бошқармаси Одам савдоси ва ноқонуний миграцияга қарши курашиш бўлими ҳамда туман-шаҳар ИИБ Терроризм ва экстремизмга қарши курашиш бўлимида (бўлинма, гуруҳ) хизмат қилаётган ходимларнинг касбий билимларини ошириш бўйича ИИВ Андижон академик лицейида онлайн тренинг курслари бўлиб ўтмоқда.

Онлайн тренингда 35 моддадан иборат янги таҳрирдаги қонуннинг мақсади,  Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг одам савдосига қарши курашиш соҳасидаги ваколатлари, одам савдоси профилактикаси ҳамда одам савдосига қарши курашиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганлик учун жавобгарлик масалалари юзасидан тингловчиларга атрофлича тушунчалар берилмоқда.

 

Андижон вилоят ИИБ Ахборот хизмати

 

Text to speech