4 Август 2023 йил 302

ИИВ Андижон академик лицейининг “Фемида” жамоаси кўпкураш ватанпарварлик спорт мусобақасида мутлақ ғолибликни қўлга киритди

Андижондаги лицей ва касб-ҳунар коллежларининг ўқувчилари ўртасида “Тинчлигимиз тараққиёт ва фаровонлик гарови” шиори остида кўпкураш ватанпарварлик спорт мусобақаси ўтказилди.

Тўрт босқичда ўтказилган мусобақанинг тезкор савол-жавоб босқичида ИИВ Андижон академик лицейининг “Фемида” жамоаси рақибларидан устун келди. Шунингдек, автоматни қисмларга ажратиш баҳсида лицей ўқувчилари барча талабларни бажариб, тенгдошларига ўрнак кўрсатилар.

Турник баҳсида эса жамоанинг икки нафар иштирокчиси 64 марта тортилиб, биринчиликни қўлга киритдилар. Эстафета югуриш ва пневматик қуролдан ўқ отиш шартларида ҳам “Фемида” жамоасининг спортчилари рақибларини ортда қолдириб, мусобақанинг мутлақ ғолиби бўлдилар.      

Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech