7 Май 2022 йил 546

ИИВ ҳузуридаги ЖИЭД ходимлари ҳамда Андижон вилоятида фаолият олиб бораётган адвокатлар иштирокида очиқ мулоқот бўлиб ўтди

2022 йил 7 май куни Андижон давлат университети мажлислар залида Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги ЖИЭД бошлиғи ўринбосари подполковник Сатимбаев Отабек, Андижон вилояти прокурорининг ўринбосари адлия маслаҳатчиси Исмоилов Бахромжон, Андижон вилояти Адлия бошқармаси бошлиғи ўринбосари Машрапов Камолиддин, Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги ЖИЭД 2-минтақавий мувофиқлаштириш маркази бошлиғи подполковник Отаходжаев Аъзамжон, Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги ЖИЭД 2-минтақавий ҳудуд 3-сон тергов ҳибсхонаси бошлиғи майор Тўйчибоев Акмалжон, Адвокатлар палатаси Андижон вилоят ҳудудий бошқармаси бошлиғи Юнусов Адилжонлар бошчилигида Андижон вилоятида фаолият юритаётган адвокатлар ҳамда ҳибсхона масъул ходимлари иштирокида очиқ мулоқот бўлиб ўтди.

Дўстона ўтган йиғилишда, ҳибсхонага адвокатларни кириб-чиқишида юзага келаётган муаммоларни бартараф этиш, ҳибсхонада сақланаётган ҳимояси остидаги шахслар билан учрашувларни амалга оширишда уларга яратилиши лозим бўлган шарт-шароитлар юзасидан фикрлар алмашилди.

Мазкур очиқ мулоқот давомида масъулларга адвокатлар томонидан турли саволлар ва таклифлар билдирилди. Ҳар бир берилган саволларга масъуллар томонидан тегишли тартибда қонуний жавоблар берилди. Адвокатлар томонидан берилган таклифлар борасида эса алоҳида назоратга олиш ва бартараф этишга шунингдек, келгусида ҳар чоракда бир маротаба шундай учрашувларни ўтказиб туришга келишиб олинди.

 

Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech