22 Декабр 2023 йил 3431

ИИВ ишчи гуруҳ томонидан Андижон вилояти ички ишлар органлари бошлиқларининг Маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосарларининг фаолияти юзасидан олиб борилган текширувлар якуни бўйича муҳокама йиғилиши ўтказилди

Ички ишлар вазирининг 2023 йил 9 декабрда кенгайтирилган видеоселектор йиғилишида белгиланган чора тадбирларни ижросини таъминлаш мақсадида Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш департаменти ҳамда вилоят ИИБ бошлиғининг ўринбосари, Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш хизмати бошлиғи ҳузурида барча мустақил бошқарма, бўлим ва бўлинмалар ҳамда шаҳар-туман ИИБ бошлиқларинг Маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосарлари ва кадрлар билан таъминлаш гуруҳи катта инспекторлари иштирок этди.

Йиғилишда юзага келган барча ҳолатлар юзасидан керакли кўрсатма ва йўриқномалар берилди.

Шунингдек, Ички ишлар органлари ходимлари томонидан хизмат вазифалари қай даражада бажарилаётганлиги, хизмат кийимини кийиб юриш тартибига қатъий амал қилиниши, қонунчилик ва ички идоравий ҳужжатларда белгиланган тартибда иш юритиши, хизмат жойи ва иш тартиби, хизмат ва транспорт интизомига амал қилиниши ҳолатлари ҳам ўрганилиб, ушбу йўналишлар бўйича қўшимча чора-тадбирлар белгиланди.

Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech