ИИВ ишчи гуруҳи томонидан Андижон вилояти ИИБ ЖХХ Пробация бошқармаси ҳисобида турган назорат остидаги шахсларни қайта касбга ўқитиш ва уларни бандлигини таъминлаш бўйича амалга оширилаётган ишлар ўрганилмоқда
Ички ишлар вазирлиги ишчи гуруҳи ташрифи муносабати билан Андижон вилояти ИИБ ЖХХ Пробация бошқармаси ҳисобида турган назорат остидаги шахсларни қайта касбга ўқитиш ва уларни бандлигини таъминлаш бўйича "Касбий кўникмалар маркази" билан ўзаро ҳамкорликдаги ишлар ўрганилди.
Хусусан, ИИВ ишчи гуруҳидан бириктирилган вакил подполковник С.Исаев ушбу марказда қайта касбга тайёрлов курсларида малакасини ошираётган назорат остидаги шахсларнинг ўқув жараёнлари билан яқиндан танишди.
Шунингдек, Андижон вилояти Бандлик бошқармаси билан ҳамкорликда ташкил этилган "Ишга Марҳамат" меҳнат ярмаркаси ташкил эилиб, унда 100 га яқин назоратдаги шахсларнинг иштироки таъминланди. Ярмарка жараёнида 19 нафар назоратдаги шахсларга ўзлари танлаган иш ўринлари бўйича йўлланмалар берилди.
Бундан ташқари, Андижон шаҳри бўйича ИИОФМБ ЖХХ Пробация бўлими ҳисобида турган назоратдаги шахслар иштирокида “Сайёр суд” мажлиси ҳам бўлиб ўтди.
Мазкур тадбирга жалб этилган назорат остидаги шахсларга жиноят ишлари бўйича Андижон шаҳар судининг судялари ҳамда пробация бўлими ходими томонидан келгусида жиноят ва ҳуқуқбузарликлар содир этмаслик, судлар томонидан белгиланган тақиқ ва чекловларга қатъий амал қилишлари, бунинг салбий оқибатлари ҳамда жазо муқаррарлиги бўйича атрофлича тушунчалар берилди.
Сайёр судда пробация ҳисобида туриб, тайинланган жазодан ўзига тўғри хулоса чиқарган 8 нафар назоратдаги шахслар жазоларидан муддатидан илгари шартли равишда озод этилди.
Ҳозирда мазкур профилактик тадбирлар давом эттирилмоқда.
Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати